Қодиров чеченларнинг урушдаги иштироки бўйича Путинга ҳисобот берди (видео)

Олам

image

Кеча, 7 май куни Россия Президенти Владимир Путин Москвада Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашди. Бу ҳақда Кремль хабар берди.

Учрашув чоғида Путин Қодировга сўнгги йиллардаги фаолияти натижалари билан “фахрланиши” мумкинлигини айтди.

“Албатта, республика раҳбари сифатида сиз сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар натижаларидан хурсанд бўлишингиз ва фахрланишингиз мумкин: “Бу мутлақо очиқ-ойдин нарса”, деди Путин Қодировга.

Учрашув Қодиров истеъфога чиқишни сўраганини эълон қилганидан кейин бўлиб ўтди. Кремль эълон қилган матнга кўра, йиғилишда истеъфога чиқиш ҳақида гап бўлмаган.

Чеченистон раҳбари Президентга минтақанинг иқтисодий ютуқлари ва ишсизликнинг қисқариши ҳақида ҳисобот берди. Путин ва Қодиров Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни муҳокама қилди: бошланганидан буён зонага 55,5 минг жангчи юборилган, улардан 21,6 минг нафари кўнгиллилар.

Қодиров “Chechnya Today” нашрига берган интервьюсида лавозимидан озод этилишини ўзи сўрагани ва илтимоси қўллаб-қувватланишини айтган эди.

Чеченистон раҳбари бир неча бор истеъфога чиқиш истагини билдирган. 2022 йилда у ўз лавозимида жуда узоқ вақт қолганини ва чексиз ва узоқ таътилга лойиқлигини айтди. Бироқ, 2023 йилда у яна бир муддатга номзодини қўйишни режалаштирганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин истеъфо сўраган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Путин Рамзан Қодиро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг