Қодировнинг онаси Канадада “қора рўйхат”га тушди

Олам

image

Канада Россиянинг бешта компанияси ва 23 нафар жисмоний шахсига, жумладан, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодировага қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Канада Россиянинг ҳаракатларини кескин қоралайди ва яна 23 нафар жисмоний ҳамда бешта юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий этади”, дейилади ТИВ баёнотида.

Идоранинг қайд этишича, ҳозирда Россияга қарши санкциялар рўйхатида жами 80 та жисмоний ва юридик шахс мавжуд.

Канада ТИВ томонидан эълон қилинган ҳужжатга кўра, санкциялар рўйхатига Чеченистон раҳбарининг 72 ёшли онаси Аймани Қодирова, шунингдек, “ВОИН” армия, авиация ва флотига кўмаклашувчи ихтиёрий жамияти, Севастопол “Юнармия”си, Волгограднинг “Участие” волонтёрлик маркази, “Авангард” ўқув маркази ва болалар лагери киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония ҳукумати Россия ва қатор хорижий компанияларга, жумладан, Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодировага қарши янги санкциялар жорий қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Канада Аймани Қодирова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг