Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин
Жамият
−
24 Апрель 2081 2 дақиқа
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтаётган REC 2026 форуми доирасида мамлакат Энергетика вазири Ерлан Аккенженов маълум қилди.
Унинг айтишича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик тажриба алмашиш ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланади.
“Бу омиллар амалий масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради. Биз ҳамкорларимиз билан нафақат энергетика соҳасида, балки иқтисодиётнинг барча йўналишларида фаол ишлаяпмиз”, деган вазир.
У Ўзбекистон билан бир қатор йирик лойиҳалар, жумладан нефть-кимё ва қайта ишлаш соҳаларидаги ташаббуслар муҳокама қилинаётганини таъкидлаган.
“Яқинда Президентнинг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтди, унда кўплаб ташаббуслар кўриб чиқилди. Улар орасида нефть-кимё саноатини ривожлантириш ва нефтни қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш ҳам бор”, деган вазир.
Шунингдек, энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан транзит ва ресурслар етказиб бериш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда.
“Биз Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш, шунингдек Россия нефтини етказиб бериш бўйича яқиндан ишлаяпмиз. Бундан ташқари, Қозоғистон маҳсулотларини, хусусан хом нефть ва нефть маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бериш имкониятини ҳам кўриб чиқяпмиз”, деган Ерлан Аккенженов.
Унинг сўзларига кўра, айрим лойиҳалар аллақачон амалий босқичга ўтган.
“Кўплаб лойиҳалар ҳозир амалиётга жорий этилиш босқичида. Умуман олганда, ўзбек ҳамкорлар билан жуда яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган”, дея таъкидлаган вазир.
Маълумот учун, Остонада ўтаётган REC 2026 давомида иқлим ўзгариши, сув ресурсларини бошқариш ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Live
Барчаси