Қозоғистонда бир кўзли улоқча туғилди (видео)
Бу қизиқ
−
11:41 8732 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида бир кўзли улоқча туғилди. Воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум қилинишича, улоқчада ҳайвонларда жуда кам учрайдиган туғма аномалия аниқланган. Қозоғистонлик чўпонлардан бирининг подасида туғилган эчки боласида битта марказлашган кўз мавжуд бўлиб, у “циклоп” ҳолати сифатида баҳоланмоқда. Энг эътиборлиси, ушбу ягона кўз ичида иккита қорачиқ шакллангани кузатилган.
Мутахассислар бу ҳолатни “циклопия” деб атайди. Бу туғма патология бўлиб, эмбрионал ривожланиш даврида бош мия ва юз тузилмалари тўлиқ ажралмайди. Натижада кўз косалари (орбиталар) ўзаро бирлашиб кетади ва икки алоҳида кўз ўрнига битта марказий кўз шаклланади. Одатда, бу каби ҳолатлар ҳайвоннинг узоқ яшаб кетиш эҳтимолини кескин камайтиради.
Ҳозирча ушбу улоқчанинг ҳолати ҳақида қўшимча маълумотлар очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Греция ва Албания чегарасидаги сульфидли ғор ичида улкан ер ости ўргимчак колонияси ва гигант қўшма тўр топилганди.
Live
Барчаси