Камала Ҳаррис ҳимоясиз қолди

Олам

image

Лос-Анжелес полицияси ходимлари жамоатчилик норозилигидан кейин собиқ вице-президент ва Демократик партиядан президентликка собиқ номзод Камала Ҳарриснинг хавфсизлигини таъминлашни тўхтатди. Бу ҳақда “Los Angeles Times” нашри хабар берди.

Газетанинг ёзишича, маҳаллий полиция ходимлари 6 сентябрь куни бу вазифадан четлаштирилган.

5 сентябрь куни “Los Angeles Times” газетаси АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳаррисни давлат ҳимоясидан маҳрум қилганидан кейин камида 12та шаҳар полицияси ходими вақтинча унинг хавфсизлигини таъминлаши ҳақида хабар берди. Газета расмийларнинг қарорини танқид қилган.

Бундан ташқари, Лос-Анжелес полицияси ҳимоя лигаси буни қаттиқ танқид қилди ва вазиятни Лос-Анжелесдаги оддий аҳолини ҳимоя қилишдан чалғитиш дея баҳолади.

Шунингдек, мультимиллионер бўлган, бир нечта уй-жойларига эга ва ўз хавфсизлигини бемалол таъминлай оладиган, сайловда муваффақиятсизликка учраган номзоднинг хавфсизлигини таъминлашни “жиннилик” деб атади.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Трамп Ҳаррисга АҚШ Махфий хизматидан олган ҳукумат ҳимоясидан маҳрум бўлишни буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Лос-Анжелес Камала Ҳаррис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг