Кападзе Индонезия МТЖни бошқариши мумкин
Спорт
−
16 Октябрь 9140 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ёрдамчи мураббийи Темур Кападзе Индонезия миллий терма жамоасини бошқариш учун номзодлар қаторида тилга олинмоқда. Бу ҳақда “Goalmedia” хабар берди.
Манбага кўра, Индонезия МТЖ мураббийлиги учун 3 нафар номзод бор. Хусусан, Ироқ терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хесус Касас, “Персия Жакарта”нинг собиқ бош мураббийи Томас Долл ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе.
Қайд этиш жоиз, бунгача Индонезия футбол федерацияси ва терма жамоа бош мураббийи Патрик Клюйверт ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилганди. 49 ёшли Клюйверт 2025 йил январидан бери Индонезия терма жамоасини бошқариб келаётган эди. У билан тузилган битим 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд бўлган. Клюйверт бошчилигида жамоа 8 та ўйин ўтказган. Улардан 4 тасида мағлуб бўлган, 3 тасида ғалаба қозонган ва 1 тасини дуранг билан якунлаган.
Клюйверт билан шартноманинг бекор қилинишига Индонезия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2026 Осиё саралаш босқичининг “Б” гуруҳида бирор очко тўплай олмасдан сўнгги ўринни эгаллагани ва турнирнинг финал босқичига чиқа олмагани сабаб бўлди.
Live
Барчаси