Хаби Алонсо “Ливерпуль”ни бошқариши мумкин
Спорт
−
26 Январь 934 2 дақиқа
“Ливерпуль” раҳбарияти “Байер” ва “Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийси Хаби Алонсонинг агентлари билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, мерсисайдликлар 44 ёшли испан мураббийсини жамоага қўшилишини исташмоқда. Алонсо ўз навбатида ишга қайтишга тайёр, аммо биринчи таклифни қабул қилмоқчи эмас ва “Реал Мадрид”даги фаолиятидан кейин кучини тиклашни афзал кўрмоқда.
Ҳозирда “Ливерпуль”ни Арне Слот бошқармоқда. Голландиялик мутахассис 2024 йил июлдан бери клубда ишлаб, 2024-2025 йилги мавсумда жамоани Англия Премьер-лигаси чемпионлигига олиб чиққан. Аммо ҳозир жамоа АПЛ жадвалида тўртинчи ўринда, етакчи “Арсенал”дан 14 очко орқада қолмоқда.
Маълумот учун, Хаби Алонсо 2004-2009 йилларда “Ливерпуль” сафида тўп сурган ва жамоа билан Англия кубоги, Чемпионлар лигаси ва UEFA Суперкубогини қўлга киритган. Алонсо 2025 йил май ойидан бери “Реал Мадрид”ни бошқариб келаётган эди, аммо Мадрид клуби 2026 йил 12 январда Испания Суперкубоги финалида “Барселона”га 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг унинг истеъфосини эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хаби Алонсо “Реал Мадрид”ни тарк этганидан сўнг Лондоннинг “Тоттенхэм” клубни бошқариш бўйича таклиф олганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси