Хайрулло Ибодуллаевга “Жасорат” медали топширилди

Жамият

image

Бугун, 26 февраль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Ўзбекистоннинг Бош консулхонасида 7-қаватдан тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолган Хайрулло Сайдуллаевич Ибодуллаевга “Жасорат” медалини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботир Асадов сўзга чиқиб, Президент фармонига мувофиқ ўзбек халқига хос жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини намоён этгани учун Хайрулла Ибодуллаев “Жасорат” медали билан тақдирланганини таъкидлаган.

Хайрулла Ибодуллаев ушбу давлат мукофотига лойиқ кўрилгани учун Президентга ўз миннатдорлигини билдирган, шунингдек, у ўз ҳаракатини қаҳрамонлик эмас, балки инсоний бурч деб ҳисоблашини айтган.

Бундан ташқари тақдирлаш маросимида Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона ходимлари, кўплаб ўзбекистонликлар ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Эсалтиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида кўп қаватли уйдан қулаган болани Хайрулла Ибодуллаев қутқариб қолгани, унга мазкур қаҳрамонлиги учун Россияда тўртинчи Тигран Кеосаян номидаги мукофот берилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, мукофот билан бирга рағбатлантириш учун бир миллион рубль ҳам берилади. Қолаверса, Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ҳам болани қутқариб қолгани учун Хайрулло Ибодуллаевни мукофотлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия Хайрулло Ибодуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг