Хитойда смартфонидан бошини кўтармаган талаба фалаж бўлиб қолди

Олам

image

Хитойда 19 ёшли талаба Сяо Дун смартфонига узоқ вақт давомида бошини эгиб қараб юриши оқибатида фалаж бўлиб қолди. Фуцзянь вилоятида яшовчи йигит ресторанда ишлаш пайтида ҳам, танаффусларда ҳам доим телефонига қараб ўтирган. Бу ҳақда “Oddity Central” хабар берди.

Доимий бўйинга тушган зўриқиш натижасида қон томирида тромб пайдо бўлиб, у мия фаолиятига таъсир қилган. Оқибатда, йигит бир куни эрталаб уйғонганида бутунлай ҳаракатлана олмай қолган.

Шифокорлар зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтказди. Ҳозирда Сяо Дун реабилитация жараёнида бўлиб, мутахассислар унинг аста-секин соғайиб кетишига умид билдирмоқда.

Бу ҳодиса тиббиёт мутахассисларини яна бир бор огоҳлантиришга мажбур қилди: узоқ вақт давомида нотўғри ҳолатда телефонга қараш жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой смартфон Сяо Дун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг