Хитойда яқинда қурилган кўприк қулаб тушди (видео)
Олам
−
12 Ноябрь 7514 1 дақиқа
Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги кўприк очилганига бир неча ой бўлганига қарамай, қисман қулаб тушди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг 11 ноябрь куни Хитойнинг жануби-ғарбий Сичуань вилоятида мамлакат марказини Тибет билан боғловчи миллий автомагистралда яқинда фойдаланишга топширилган кўприкнинг бир қисми қулаб тушган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Маэрканг шаҳри полицияси 758 метр узунликдаги Хонгқи кўпригини 10 ноябрь куни тушдан кейин барча транспорт воситалари учун ёпган, чунки яқин атрофдаги тоғ ёнбағирларида ва йўлларда ёриқлар пайдо бўлган, шунингдек, тоғ рельефида силжишлар кузатилган.
Тоғ ёнбағиридаги вазият янада ёмонлашган ва кўчкилар юз берган, oқибатда кириш қисми ҳамда йўл қопламаси қулаб тушган.
Кўприк қурилиши жорий йил бошида якунланган, бу ҳақда пудратчи компания — Sichuan Road & Bridge Group ижтимоий тармоқларда жойлаган видеода маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги боғлардан бирида осма кўприк троси узилиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлган, яна 24 киши жароҳат олганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь