Хонобод шаҳрига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
01 Ноябрь 4519 1 дақиқа
Элёрбек Иномиддинович Абдураҳмонов Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар у вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Элёрбек Абдураҳмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Кармана туманига янги ҳоким тайинланганди.
Live
Барчаси