Ливанда бино қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
09 Февраль 1184 1 дақиқа
Кеча, 8 февраль куни Ливан шимолидаги Триполи шаҳрида беш қаватли иккита қўшни бино қулаши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ливан фуқаролик мудофааси хизмати ва Миллий ахборот агентлигига таяниб, “Al Arabiya” хабар берди.
Ҳодиса шаҳарнинг энг қашшоқ ҳудудларидан бири бўлган Боб ал-Таббане маҳалласида содир бўлган. Маълумотларга кўра, ушбу қулаган бино эски бўлган, унда тахминан 22 киши яшаган.
Қутқарувчилар вайроналар остидан ҳозиргача бир неча кишини тирик ҳолда топган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган. Қидирув-қутқарув ишлари тун бўйи давом этган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан қўшни бинолардаги аҳоли эвакуация қилинган, чунки биноларнинг яна қулаш хавфи мавжуд.
Триполи шаҳар ҳокими Абдул Ҳамид Каримеҳ бу воқеани йиллар давомида эътиборсиз қолган инфратузилма оқибати деб баҳолаган. Унинг айтишича, шаҳардаги кўплаб бинолар хавфли ҳолатда бўлиб, бу вазиятни жиддий назоратга олишни талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган туманларнинг бирида ноқонуний қурилган иккита бино қулаб тушганди. Ҳодиса оқибатида 7 киши қурбон бўлган.
Жамшидбек Амиров
Live
Барчаси