“Ливерпул” янги ҳужумчи сотиб олмоқчи
Спорт
−
16 Июль 4155 1 дақиқа
Англиянинг “Ливерпул” клуби бошқа бир Англия клуби “Ньюкасл”га ҳужумчиси Александер Исакни сотиб олиш учун 120 миллион евролик таклиф тайёрлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Агар “Ньюкасл” Исакни сотишга рози бўлса, “Ливерпул” 120 миллион евролик расмий таклиф юборади. Лекин “Нюкасл” ёзги трансферлар ойнасида Исакни умуман сотмоқчи эмас. Футболчи эса “Ливерпул”га ҳали рад жавобини бергани йўқ.
“Ливерпул” Исакни сотиб ололмаса, бор эътиборини Германиянинг “Айнтрахт Франкфурт” клуби ҳужумчиси Уго Экитикега қаратади ва музокараларни давом эттиради.
Маълумот учун, швециялик ҳужумчи Александер Исак Англия Премьер Лигасининг 2024-2025 мавсумида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 23 гол ва 6 ассистни амалга оширган. Уго Экитике эса ўтган мавсумда Франкфурт клуби сафида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Иброҳим Мавлонов