Луврнинг қимматбаҳо буюмлари музейдан кўчирилди
Олам
−
25 Октябрь 2283 1 дақиқа
Париждаги Лувр музейининг айрим қимматбаҳо тақинчоқлари ўғриликдан сўнг Франция Марказий банки биносига хавфсизлик мақсадида топширилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, RTL радиоси хабар берди.
“Жума куни эрталаб тўлиқ махфийлик ва энг юқори даражадаги хавфсизлик шароитида кўчириш амалга оширилди. Луврнинг айрим заргарлик буюмлари Париж полиция префектурасининг моторли кортежи ҳамроҳлигида дунёдаги энг йирик музей витриналаридан Франция Марказий банки омборларига қадар бўлган 300 метр масофани босиб ўтди”, дейилади хабарда.
Радиостанция маълумотига кўра, бу қарор музейдаги хавфсизлик ҳолати баҳоланаётган давр мобайнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Топширилган буюмлар орасида Аполлон галереясида намойиш этилган француз монархларига тегишли тақинчоқлар ҳамда музейнинг бошқа залларидаги буюмлар ҳам борлиги айтилмоқда. Бироқ радиостанция айнан қайси буюмлар топширилгани ҳақида аниқ рўйхатга эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 октябрь куни ўғрилар Луврга кириб, тўққизта заргарлик буюмини – қироллар ва императорнинг аёлларига тегишли тожлар, сирғалар, маржонлар ҳамда бросларни ўғирлаб кетган эди. Ўғриликдан етказилган зарар 88 миллион еврога баҳоланмоқда.
Live
Барчаси