Месси ассистлар бўйича жаҳон рекордини янгилади
Спорт
−
16 Октябрь 1490 2 дақиқа
Кеча, 15 октябрь куни тонгда Аргентина терма жамоаси Пуэрто-Рикони 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Лионель Месси иккита голли узатма бериб, халқаро футболда энг кўп голли узатма бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда “Mundoalbiceleste” нашри хабар берди.
“Интер Майами” ҳужумчиси шу тариқа халқаро миқёсдаги голли узатмалари бўйича Бразилия терма жамоаси аъзоси Неймарни ортда қолдирди. Шу пайтгача Неймар 59 та ассист билан етакчилик қилаётган бўлса, Мессининг Пуэрто-Рикога қарши ўйиндаги икки голли узатмаси унинг умумий ассистлари ҳисобини 60 тага етказди.
Сан-Хуанда ўтган учрашувда Аргентина терма жамоаси тўлиқ устунликни намойиш этди. Лаутаро Мартинес ва Алексис Мак Аллистер дубль қайд этди, Гонсало Монтиэль эса бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Месси эса биринчи бўлимда Монтиэльнинг голига, 83-дақиқада эса Мартинеснинг иккинчи голига узатма берди. Месси учун бу ўйин халқаро футболдаги навбатдаги тарихий маррани забт этиш бўлди.
Қуйида энг кўп ассист қайд этган футболчилар рўйхати:
- Лионель Месси (Аргентина) – 60 голли узатма;
- Неймар (Бразилия) – 59 голли узатма;
- Ландон Донован (АҚШ) – 58 голли узатма;
- Ференц Пушкаш (Венгрия) – 53 голли узатма;
- Кевин Де Брюйне (Бельгия) – 52 голли узатма.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси 9 та учрашувда 2 тадан кўпроқ гол урган ҳолда MLS рекордини ўрнатган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь