Мирзиёев Франция Транспорт вазирини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Транскаспий транспорт йўлаги бўйича инвесторлар форумида иштирок этиш учун Тошкентга келган Франция Республикаси Транспорт вазири Филипп Табарони қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган. 

“Жорий йил март ойида Парижга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шериклик, айниқса, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, учрашувда фуқаролик авиациясида алоқаларни кенгайтириш, транспорт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шу жумладан, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон–Франция университети имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзюекистонда Ўзбек–Француз университети ташкил этилиб, у ўз фаолиятини Ўзбекистон қонунчилиги талаблари ҳамда Франция университетлари консорциуми тавсиялари асосида юритиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, таълим йўналишлари босқичма-босқич йўлга қўйилади. Дастлаб университетда магистратура дастурлари бўйича ўқишга қабул бошланади. Кейинчалик босқичма-босқич бакалавриат ва докторантура йўналишлари ҳам жорий қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Филипп Табаро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг