Мирзиёев Кўксаройда Раҳмон билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 15 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, етакчилар Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.

Ўзаро савдони кўпайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар ва самарали ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган. Шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Маслаҳат учрашуви якунларига кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Илҳом Алиев амалий ташриф билан Тошкентга келгани ва Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам Тошкентга келган ва Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон Кўксарой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг