Мирзиёев “Янги Тошкент” аэропортига тамал тошини қўяди
Жамият
−
15 Октябрь 7670 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 15 октябрь куни Тошкент вилоятида “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Давлат раҳбари бугун Тошкент шаҳридаги қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.
Шунингдек, Президент Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади ҳамда ушбу мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 27 август куни “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида қуриб битказилган янги аэропортни бориб кўрганди. Аэропортнинг қурилиши 2017 йилда бошланган эди. Унинг умумий майдони 561 гектардан иборат. Эндиликда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги ва 3 та ҳаракатланиш йўли янгиланиб, энг оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга бўлди. 20 та самолётга мўлжалланган перрон барпо этилди. Boeing 787, А 320 каби самолётлар, бизнес-жетлар ҳамда вертолётлар учун ангарлар қурилди.
Live
Барчаси