Модрич “Милан” билан 1 йиллик шартнома имзолади – Романо
Спорт
−
10 Июль 4137 1 дақиқа
Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич Италиянинг “Милан” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
39 ёшли Лука Модрич Мадриднинг “Реал” клубини шартнома муддати тугагач тарк этмоқда. Кеча, 9 июль куни “Реал” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубидан мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди. Ушбу баҳс Модрич учун “қаймоқранглилар” сафидаги сўнггиси бўлди.
Маълумот учун, Модрич 2012 йилдан бери “Реал” сафида тўп суриб келаётган эди. У клуб билан биргаликда тўрт марта Испания чемпионатини (2016/2017, 2019/2020, 2021/2022, 2023/2024), олти марта Чемпионлар лигасини (2013/2014, 2015/2016, 2016/2017, 2017/2018, 2021/2022, 2023/2024), икки марта Испания кубогини (2013/2014, 2022/2023) ва беш марта мамлакат Суперкубогини (2012, 2017, 2019/2020, 2021/2022, 2023/2024) қўлга киритган.
Live
Барчаси