Моуриньонинг “Реал”да ишлашини истамайман – Касильяс

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс Жозе Моуриньонинг Мадрид клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Касильяс португалиялик мураббийга нисбатан шахсий адовати йўқлигини, аммо уни “қироллик клуби” учун учун идеал мураббий деб ҳисобламаслигини аниқ айтди. Бу ҳақда собиқ дарвозабон ўзининг Х тармоғида ёзиб қолдирди.

“Моуриньога ҳеч қандай шикоятим йўқ. Мен уни юқори даражадаги мутахассис деб биламан. Аммо унинг “Реал Мадрид”да ишлашини истамайман. Менимча, ҳаётимдаги энг муҳим клубни бошқариш учун бошқа мураббийлар кўпроқ мос келади”, деб ёзди Касильяс.

Собиқ дарвозабон бу фақат унинг шахсий фикри эканини ҳам алоҳида таъкидлаган.

Моуриньо “Реал Мадрид”ни 2010–2013 йиллар оралиғида ҳам бошқарган. Португалиялик мураббий қўл остида мадридликлар Ла Лига, Испания Қироллик кубоги ва Испания Суперкубогида ғолиб бўлган. Бироқ унинг клубдаги фаолияти ички можаролар, жумладан, Касильяс билан юзага келган зиддиятлар билан ҳам ёдда қолган.

Хабарларга кўра, мадридликлар ёзда мураббийлик лавозимини Моуриньога топшириш бўйича келишувга яқин турибди. Шунингдек, португалиялик мутахассис трансфер сиёсатига таъсир ўтказиш ва интизомий масалаларда тўлиқ ваколат талаб қилаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо жорий мавсум якунланганидан сўнг “Реал Мадрид” бош мураббийигини қабул қилиб олиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Икер Касильяс Жозе Моуриньо “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг