Муаллифлик ҳуқуқини бузган санъаткорлар лицензиясидан айрилиши мумкин
Жамият
−
22 Май 5117 1 дақиқа
Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини бузган ижодкорларнинг лицензияси бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, қонунчиликка мувофиқ лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда лицензияловчи орган унинг амал қилишини бекор қилишни сўраб, судга мурожаат қилиши лозим.
Қайд этилишича, концерт-томоша фаолиятини амалга ошираётган ижрочилар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади.
Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан шоир ва бастакорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида 2024 ва 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида муаллифлик ҳуқуқини бузган ва суд қарорларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган 10 нафар ижрочиларга оид маълумотларни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига тақдим этиб, уларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича зарур чораларни кўришни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фарғоналик шоир Илҳомжон Комиловнинг “Севилмаган ёр керак менга” номли шеъри Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь