Навоийда яна бир ҳоким лавозимидан озод этилди
Жамият
−
01 Ноябрь 10175 2 дақиқа
Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига туманга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, эндиликда туман раҳбари сифатида Алишер Абдураззоқович Рашидов фаолият юритади. У тайинловга қадар Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
%20copy%20%E2%80%94%20%D0%BA%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%8F(3).jpg)
Маълумот учун, Алишер Рашидов 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.
У 2006 йилда Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарларни тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш маркази ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Вилоят ҳокимлиги томонидан чоп этилган тайинлов хабарида собиқ ҳоким Азамат Ўроқовнинг нега ишдан олинганига тўхталиб ўтилмаган. Ўроқов 2022 йилдан буён Навбаҳор тумани ҳокими вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Кармана туманига ҳамда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига янги ҳокимлар тайинланганди. Шунингдек, Оҳангарон шаҳри ҳокими ишдан олиниб, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланганди.
Бундан ташқари, Нарпай туманига шу пайтгача ҳокимлик қилиб келаётган Шербек Бўронов ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига янги ҳоким ишга киришди. Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими Икром Матиев ҳам ишдан олинди ва унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь