Непалда икки ёшли қизча маъбуда бўлди

Олам

image

Непалда икки ёшли қизалоқ тирик маъбуда деб эълон қилинди. Бу ҳақда “The Economic Times” хабар берди.

Маълум қилинишича, қизалоқ ҳиндулар сиғинадиган Талежу маъбудасининг янги тимсоли сифатида танланган. Маълумотларга кўра, бу шараф икки ёшли Арятара Шакя исмли қизчага насиб этган.

Аввалги тирик маъбуда саккиз ёшли Тришна Шакя бўлган. Анъанага кўра, бу мақом фақат невар халқининг Шакя буддист кастасига мансуб, балоғатга етмаган, соғлом, ҳеч қачон қон тўкмаган ва тиши тушмаган қизларга берилади.

Номзодда мукаммалликнинг 32 аломати бўлиши керак, масалан, лотусга ўхшаш тери ранги, сигирникига ўхшаш киприклар ва ўрдакникига ўхшаш жарангдор овоз. Бундан ташқари, келажакдаги тирик маъбуда синовдан ўтиши керак – у буқа каллалари орасида ва қўрқинчли ниқоб кийган эркаклар ўртасида ибодатхонада тунаб чиқиши лозим. Эндиликда Арятара Кумари Човк саройида яшайди, унинг асосий вазифаси меҳмонларни дуо қилиш ва турли маросимларда қатнашиш бўлади. Унга бошқа болалар билан ўйнаш, мактабга бориш ва сарой ташқарисида ерда юришга рухсат берилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Непал маъбуда Арятара Шакя Талежу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг