Олимпиада олтин медали кимошди савдосига қўйилди

Спорт

image

“Lelands” аукцион уйи америкалик боксчи Жорж Форман томонидан 1968 йилги Мехико ўйинларида қўлга киритилган Олимпиада олтин медалини кимошди савдосига қўйди.

1968 йилда Жорж Форман 19 ёшида 81 килограммдан юқори вазн тоифасида Мексика Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган эди. 1985 йилда ташкил этилган ва спорт ёдгорликлари билан танилган Lelands аукцион уйи ушбу сотувни уюштирмоқда. Форман Олимпия финалида совет боксчиси Йонас Чепулисни техник нокаут билан мағлуб этиб, ушбу медални қўлга киритган эди. Медалнинг бошланғич нархи 2 500 долларни ташкил қилган бўлса, ҳозирги таклиф 6,486 доллардан ошмоқда.

Форман бокс бўйича Олимпия чемпиони, шунингдек, Жаҳон бокс кенгаши (WBC), Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF)нинг оғир вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони ҳисобланади. У профессионал фаолиятида 81 та жанг ўтказиб, шулардан 76 тасида ғалаба қозонган (68 таси нокаут билан) ва 5 тасида мағлуб бўлган.

Форман профессионал карьерасини 1969 йилда бошлаган ва 1977 йилда нафақага чиққан, аммо 10 йил ўтиб боксга қайтган ва 1997 йилгача мусобақаларда қатнашган. Ниҳоят, у 48 ёшида доимий нафақага чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

боксчи олтин медаль кимошди савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг