Олмалиқ шаҳрига 13 ёшли бола “ҳоким бўлди” (видео)
Жамият
−
27 Февраль 107404 1 дақиқа
Кеча, 26 февраль куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобил Ҳамдамов билан “Ёшлар куни”да 6-синф ўқувчиси Фирдавс Тошбоев бир дақиқага ҳокимлик қилиш имкониятини сўради. Бу ҳақда шаҳaр ҳокимлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, ёшлар билан учрашув давомида Фирдавс Тошбоев шаҳар ҳокими ўрнида бир дақиқа ўтиришни сўраган. Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов унга бу имкониятни берган.
“Мен Олмалиқ шаҳридаги иқтидорли ёшларданман. Ҳозир 300 та орзу ва мақсад ҳақида гап кетди-да. Ана шу 300 та орзудан биттасини амалга оширсак бўладими? Бир дақиқага сизнинг ўрнингизда бўлиб турсам майлими”, дея сўраган ўқувчи бола.
Шаҳар ҳокими бу таклифни қабул қилган ва мактаб ўқувчисига раҳбарлик қилиши имкониятини берган.
“Аммо атиги бир неча савол ва мурожаатлардан сўнг, у раҳбарлик масъулияти нақадар оғир эканини ҳис қилди. Фирдавсга ҳокимлик нафақат минбар, балки катта жавобгарлик эканини англаш учун бир дақиқа ҳам етарли бўлди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан учрашуви чоғида жонли ижрода қўшиқ куйлаган 4-синф ўқувчисига машина совға қилган эди.
Live
Барчаси