Онасини эмсин! 

Интервью

Она сути чақалоқ учун энг табиий ва фойдали озуқа ҳисобланади. Унинг таркибида бола организми учун зарур бўлган барча витаминлар, микроэлементлар ва иммунитетни мустаҳкамловчи моддалар мавжуд. Она сути билан озиқланган болаларда инфекцион касалликлар, аллергия ва ошқозон-ичак муаммолари камроқ учрайди, мия ва асаб тизими ривожи эса яхшироқ кечади.

Эмизиш жараёни она ва бола ўртасидаги руҳий боғлиқликни кучайтириб, боланинг ҳиссий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари она фарзандини эмизиш мобайнида, аёлнинг организмида қайта тикланиш жараёнлари содир бўлади. Она сути нафақат бола, балки онанинг саломатлиги учун ҳам муҳим омил саналади.

Мутахассислар болани камида 6 ой фақат она сути билан озиқлантиришни, кейинчалик эса қўшимча овқатлар билан бирга 2 ёшгача эмизишни тавсия этади.

QALAMPIR.UZ она сути ва сунъий қўшимча озуқа моддаларнинг бола организми учун фойда ёки зарарлари ҳақида Тиббиёт фанлари номзоди Динора Дўстмуҳаммедова билан суҳбатлашди.

Интервью давомида қуйидаги саволларга жавоб топишингиз мумкин:

•  она сутининг бола организми учун аҳамияти;

•  она сутининг даволовчи хусусияти;

•  сунъий қўшимча озуқалардан қай ҳолларда фойдаланмаслик;

•  cунъий силикон кўкракларда сут келиши ёки келмаслиги;

•  кўкрак саратонинг олдини олиш;

•  бачадон касалликлари эмизиш даврида йўқолиши.

Интервью тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZнинг YouTube’даги саҳифасидаги ушбу видеони томоша қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

она сути касалликлар бола сунъий қўшимча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг