Педофилнинг қамоқдан қочиши ортидан ИИО ходимларига жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган манзил колонияда жазосини ўтаётган 31 ёшли маҳкум қочиб, 3-синфда ўқийдиган қизни зўрлагани ҳақидаги хабар берилганди. Ҳолат ортидан тергов ҳибсхонаси ходимларига жиноят иши очилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабатида келтирилган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказий тергов ҳибсхонаси тартибот бўлими сафдори Ш.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарда айтилишича, агентлик ҳолатни ўз назоратига олган. Вояга етмаган жабрланувчи қизнинг ҳуқуқлари, психологик ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Ҳолат бўйича кейс очилган, жабрланувчи вояга етмаган қиз бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилган. Айни пайтда психолог томонидан дастлабки суҳбат ўтказилмоқда.

Маълумот учун, воқеа жорий йилнинг 16 октябрь куни содир бўлган. Маҳкум манзил колониядан қочиб кетган ва шу куни Оҳангарон туманида вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган М.Т. суднинг 2018 йилдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазони эса умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган. У 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судининг ажрими билан манзил колонияга ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 октябрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 7 яшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ жиноят иши номусга тегиш тергов ҳибсхонаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг