Педри “Барселона”нинг ўйинидан қониқмаяпти
Спорт
−
20 Октябрь 1572 1 дақиқа
“Барселона”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Педри жамоанинг сўнгги ўйинидан мамнун эмаслигини билдириб, футболчиларни ўз ўйинини яхшилашга чақирди. Бу ҳақда у Ла Лиганинг 9-турида “Жирона”га қарши (2:1) ўтказилган баҳсдан кейин айтиб ўтди.
“Мен жамоамизнинг ўйинидан қониқмадим. Биз жуда кўп жиҳатни яхшилашга мажбурмиз, айниқса, прессинг борасида. Икки ўйиндан бери ўзимизнинг ҳақиқий даражамизни кўрсата олмаяпмиз. Тўп билан ўйинда ҳам тезлик ва ижодкорлик етишмаяпти. Бизда ривожланиш учун катта салоҳият бор, шу ҳафта ичида мураббий билан таҳлил қилиб, кейинги ўйингача сифатни оширишимиз керак”, деди Педри.
Шунингдек, у жамоанинг ҳимоядаги хатоларига ҳам тўхталиб ўтди:
“Агар прессинг яхши ишламаса ва ҳимоя чизиғи юқори бўлса, рақиб учун хавфли вазият яратиш осон бўлади. Бир пас билан олдинга тўп ташлаб, дарвозабон билан яккама-якка чиқиш мумкин. Шу боис, биз тўп билан аниқроқ ўйнашни ўрганишимиз керак. Яхши томони шундаки, бизда ўсиш имконияти бор ва уч очкони ҳам олдик”.
Маълумот учун, “Барселона” кейинги учрашувини Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида Грециянинг “Олимпиакос” жамоасига қарши ўтказади.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси