Путин захирадагиларни ҳарбий йиғинларга чақирди
Олам
−
09 Декабрь 4421 2 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин 2026 йилда захирада бўлган фуқароларни ҳарбий йиғинга чақириш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжат ҳукумат сайтида эълон қилинди.
Ушбу йиғинлар Қуролли кучлар, Росгвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув бирликлари, давлат ҳимояси органлари ва Федерал хавфсизлик хизматида ўтказилади. Фармон билан ҳукумат ва ҳудудий ҳокимиятларга захира фуқароларни чақириш ва йиғинларни ташкил этиш топширилган.
Фармондаги тўртта банддан иккитаси махфийлиги сабабли “хизмат учун” деб белгиланган.
“Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, захирада деб қуйидагилар ҳисобланади:
- Ҳарбий ҳисобда турадиган, аммо тинчлик даврида амалий ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажармайдиган шахслар (муддатли ёки шартнома асосида хизматни ўтаб бўлган эркаклар);
- ҳарбий олий ўқув юртлари ва ўқув марказлари (собиқ ҳарбий кафедралар) битирувчилари;
- алоқа, тиббиёт ва шу каби соҳаларда ҳарбий мутахассисликка эга аёллар.
2021 йил маълумотига кўра, Россия захира штати 100 минг кишини ташкил қилган. Президент йиғинлар учун чақириладиган резервистлар сонини белгилайди ва йиғинлар муддати икки ойдан ошмаслиги керак.
Янги қонун оммавий сафарбарлик эълон қилмасдан, одамларни ҳарбий хизматга жалб қилишнинг қўшимча воситаси сифатида хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат думаси учинчи ва охирги ўқишда фуқароларни йил давомида – 1 январдан 31 декабргача муддатли ҳарбий хизматга чақириш имкониятини белгиловчи қонунни маъқуллаганди. Ҳужжатга кўра, ҳарбий комиссарликлар йил давомида тиббий кўрикдан ўтказиш, психологик кўрикдан ўтказиш, чақирув комиссияси йиғилишларини ташкил этиши мумкин бўлади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь