“Реал” ҳимоячиси жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди

Спорт

image

Кеча, 25 февраль куни Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио “Бенфика”га қарши баҳсда жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Ҳозирда футболчи шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

“Реал Мадрид” бош мураббийи Альваро Арбелоа футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берган. 

“Афтидан, Асенсионинг жароҳати унчалик жиддий эмас. Бу бўйин жароҳати”,  дея Арбелоанинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Маълумот учун, UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида “Бенфика”га қарши кечган (2:1) жавоб учрашувининг 77-дақиқасида Асенсио жароҳат олди. У майдонни замбилда тарк этди ва унинг ўрнига Давид Алаба майдонга тушди.

Мазкур вазиятда Асенсио жамоадоши Эдуардо Камавинга билан тўқнашиб кетди. Ҳолат рақиб жарима майдончасида ҳаводаги тўп учун кураш пайтида юз берди. Камавинга ҳам испаниялик ҳимоячи ўзини тиклай олмади ва алмаштирилишга мажбур бўлди.

Ушбу баҳсда “Реал Мадрид” “Бенфика” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқига йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” “Бенфика” Рауль Асенсио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг