“Реал” футболчилари BMW олди. Энг қиммати кимга насиб этди?
Спорт
−
17 Октябрь 9625 1 дақиқа
“Реал Мадрид" футболчиларига BMW автомобиллари топширилди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Қироллик клуби” ва BMW келишуви доирасида ҳар йили жамоа ўйинчилари ва мураббийларига автомобиль тақдим этилади. Бу йил “Реал” аъзоларига электрокар ёки гибрид автомобиллар тақдим этилди.
Энг машхур модель нархи 135 минг евродан бошланадиган BMW i7 бўлди. Бу русумдаги автомобилни Килиан Мбаппе, Винисиус, Арда Гулер, Эдер Милитао, Даниэль Карвахал, Антонио Рюдигер, Алваро Каррерас, Эндрик, Раул Асенсио, шунингдек, бош мураббий Хаби Алонсо танлади.
Тибо Куртуа, Жуд Беллингем, Родриго, Дин Хёйсен, Браим Диас ва Ферлан Менди эса нархи 200 минг еврогача бўлган XM моделини олди.
Франко Мастантуоно i4 (нархи 50 000 евро), Трент Александер-Арнолд ва Эдуардо Камавинга iХ (80 минг евро) ва Гонсало Гарсия i5 (70 000 евро), Андрей Лунин M5 (160 минг евро) моделини танлади.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси