“Реал Мадрид” “Эль-Класико”да ғалабага эришди

Спорт

image

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бутун дунё интиқлик билан кутган “Эль Класико” учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбон “Реал Мадрид” ўз майдонида “Барселона”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ “Реал” ташаббусни қўлга олди. Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем фаол ҳаракат қилиб, “Барселона” ҳимоясига жиддий босим ўтказди. 22-дақиқада Килиан Мбаппе Беллингемнинг аниқ узатмасидан сўнг дарвозани нишонга олиб, ҳисобни очди.

38-дақиқада Маркус Решфорднинг узатмасидан кейин Фермин Лопес аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Аммо жуда тезда Жуд Беллингем яна саҳнага чиқди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди  - 2:1.

Иккинчи бўлим бошида “Реал Мадрид” пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, аммо Мбаппенинг зарбасини “Барселона” дарвозабони маҳорат билан қайтарди. Шундан кейин ҳам “Реал” устунликни қўлдан чиқармади ва учрашувни тўлиқ назорат остида тутиб, ғалабани сақлаб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид Эль-Класико

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг