“Реал” мураббийлиги учун яна бир номзод маълум бўлди
Спорт
−
10 Март 1341 1 дақиқа
“Реал Мадрид” раҳбарияти келаси мавсум учун мураббийлар штабида жиддий ўзгаришларни режалаштирмоқда. Мадрид клуби жамоани вақтинча бошқараётган Альваро Арбелоа ўрнини босиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига Маурисио Почеттинони қўшди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Реал Мадрид” жамоанинг ҳозирги мураббийи Арбелоани узоқ муддатли ечим сифатида кўрмаяпти.
Хабарларга кўра, Арбелоа ўз лавозимини сақлаб қолиши учун жорий мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши ёки Испания чемпионатида “мўъжиза” кўрсатиши талаб этилади. Акс ҳолда, у ёзда ўзининг эски лавозими “Кастилия” (дубль жамоа) мураббийлигига қайтарилиши мумкин.
Мадрид клуби раҳбариятини айнан Почеттинонинг “Пари Сен-Жермен”да Килиан Мбаппе билан икки мавсум давомида муваффақиятли ишлагани ва биргаликда учта соврин ютгани қизиқтирмоқда.
Қизиқарли томони шундаки, Почеттинога унинг собиқ клуби “Тоттенхэм” ҳам даъвогарлик қилмоқда. Лондонликлар айни дамда Премьер-лигада оғир инқирозни бошдан кечириб, ҳатто қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида турибди.
Маълумот учун, Почеттино ҳозирда АҚШ терма жамоасини бошқармоқда, бироқ унинг шартномаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг якунига етади ва у клуб футболига қайтиш истагини яширмаяпти.
Live
Барчаси