“Реал” Винисиус учун 200 миллионлик таклиф олди
Спорт
−
21 Январь 3940 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби бразилиялик футболчи Винисиус Жуниор учун Саудия Арабистонидан 200 миллион фунт стерлинг миқдорида таклиф олди. Бу ҳақда “Indykaila News” нашри хабар берди.
Манбага кўра, таклиф Саудия Арабистони клубларидан биридан келиб тушган. Бироқ “қироллик клуби” раҳбарияти манфаатдор томонга Винисиус Жуниор 2026 йилги қишки трансфер ойнасида сотилмаслигини билдирган.
Маълумотларга кўра, “Реал Мадрид” жорий йилнинг январь ойи охиригача қанот ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттириш ниятида.
Клуб раҳбарияти, шунингдек, Винисиус мавсум охиригача янги шартнома имзоламаса ҳам келажак режаларини шу тахмин асосида тузмоқчи.
Маълумот учун, 25 ёшли бразилиялик футболчи 2018 йилдан буён “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди.
Винисиус Жуниорнинг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойининг охиригача мўлжалланган. Ҳозирда “Transfermarkt” портали футболчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Live
Барчаси