Роберт Фицо Ўзбекистонга келади
Жамият
−
08 Июнь 10250 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Бош вазири Роберт Фицо жорий йилнинг 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон-Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Устувор йўналишлар – савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.
Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Словакия Бош вазири Роберт Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Бахтиёр Ибрагимов ушбу мамлакат Президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиғини топширганди. Тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинганди.
Live
Барчаси