Роналду “Ал-Файҳа”га қарши ўйинда жароҳат олди
Спорт
−
02 Март 2311 1 дақиқа
Кеча, 1 март куни Криштиану Роналду “Ал-Наср” сафида Саудия Арабистони чемпионатининг 24-турида “Ал-Файҳа”га қарши учрашувда жароҳат олди.
Португалиялик ҳужумчи ўйинни асосий таркибда бошлади, бироқ уни якунлай олмади. 81-дақиқада ўнг оёғидаги ноқулайлик сабабли алмаштирилди. Учрашув давомида “Ал-Наср” фойдасига пенальти белгиланди, аммо Роналду зарбани аниқ амалга ошира олмади.
Шунга қарамай баҳс “Ал-Наср”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жамоанинг навбатдаги ўйини жорий йилнинг 4 март куни “Ал-Васл”га қарши бўлиб ўтади. Роналдунинг ушбу учрашувда майдонга тушиш-тушмаслиги ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, жорий мавсумда 41 ёшли футболчи барча мусобақалар доирасида 23 та ўйинда 20 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду ўзининг инвестиция компанияси орқали Испаниянинг “Альмерия” жамоасининг 25% улушини сотиб олганди.
Live
Барчаси