Садир Жапаров Покистонга борди
Олам
−
03 Декабрь 4159 1 дақиқа
Бугун, 3 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Покистонга борди. Бу ҳақда Қирғизистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Садир Жапаровнинг самолёти “Нур Хон” авиабазасига қўнган.

“Уни Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, мамлакат етакчиси Осиф Али Зардари ва бошқа расмийлар кутиб олди. Садир Жапаровнинг келиши муносабати билан 21 маротаба ўқ узилди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Жапаров ташриф доирасида Шаҳбоз Шариф ва Осиф Али Зардари билан икки томонлама музокаралар ўтказади, шунингдек, Миллий Ассамблея (парламентнинг қуйи палатаси) спикери Сардор Аёз Содиқ ва Сенат (юқори палата) раиси Юсуф Ризо Ғилони билан учрашади.
Томонлар ўзаро манфаатли барча асосий йўналишлардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қирғизистон-Покистон муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь