Саида Мирзиёева Авазада халқаро конференцияда қатнашди

Жамият

image

Бугун, 10 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистоннинг Аваза шаҳрида “Замонавий жамиятда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Авазада “Замонавий жамиятда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусидаги халқаро конференцияда тенг ҳуқуқлилик ва хотин-қизлар ҳиссасининг муҳимлиги ғоялари чуқур тарихий илдизларга эга экани ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашдим. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим, тадбиркорлик соҳаларида имкониятларини кенгайтириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердим”, деб ёзди Мирзиёева.

Унинг билдиришича, конференцияда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бунда ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик муҳимлигини қайд этган.

“Ишонаманки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳар бир аёл ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши учун шароит ярата оламиз”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашганди.  Кеча, 9 декабрь куни у Қоҳирада Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида энг қадимий масжидлардан бирини зиёрат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Туркманистон Аваза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг