Саидов Трампнинг Ўзбекистонда туғилган маслаҳатчиси билан учрашди

Жамият

image
Трампнинг бош маслаҳатчиси Ўзбекистонда туғилгани маълум бўлди north_east

Трампнинг бош маслаҳатчиси Ўзбекистонда туғилгани маълум бўлди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 27 октябрь куни АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди. Бу ҳақда у вазир ўзининг Telegram саҳифасида ёзиб қолдирди.

Вазирнинг ёзишича, учрашув жуда самимий, кенг қамровли ва сермаҳсул кечган.

“Музокараларимиз давомида икки томонлама муносабатлардаги мислсиз суръатни – савдо ва инвестициялардан тортиб таълим ҳамда инновацияларгача бўлган барча соҳалардаги юксалишни алоҳида таъкидладик”, дейди у.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари ўртасида эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, шунингдек, яқинлашиб келаётган мулоқотлар кун тартибидаги истиқболли масалалар муҳокама қилинди.

“Иккала мамлакат ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шерикликни янада ривожлантириш мақсадида барча мавжуд ресурсларни сафарбар этишга келишиб олдик”, таъкидлайди ТИВ раҳбари.

Ўзбекистонга келгач, Сержио Гор ва Кристофер Ландау 25 октябрь куни АҚШ компаниялари билан ўзаро фаровонликни юксалтиришнинг кўплаб имкониятлари ҳақида суҳбатлашди. 6 октябрь куни эса улар Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти билан танишган. Элчихона эълон қилган расмлардан АҚШ расмийлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ва “Чорсу” бозорига борганини кўриш мумкин. Уларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник ҳамроҳлик қилган.

Маълумот учун, Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкентда туғилган ва кейинчалик АҚШда таълим олган. У сиёсий фаолиятини республикачилар партияси доирасида олиб борган, Дональд Трамп жамоасида турли лавозимларда ишлаган ва унинг энг яқин сафдошларидан бири сифатида танилган. Гор Оқ уйда Президент Кадрлар бошқармаси директори сифатида фаолият юритган, шунингдек, сиёсий кампанияларда ҳам фаол қатнашган. 2025 йил 22 август куни Дональд Трамп уни Ҳиндистондаги элчи лавозимига номзод қилиб кўрсатган. Ҳозирда у Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакил сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси тадбирлари доирасида ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов Сержио Гор Кристофер Ландау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг