Самарқандда юк машинаси ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
16 Июнь 1932 1 дақиқа
Бугун, 16 июнь куни Самарқандда юк машинасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат тахминан 11:24 да Оқдарё тумани “Тараққиёт” МФЙ ҳудудидаги очиқ ер майдонида бўлган эски юк автомашинаси тиркамаси ичида резина чиқиндилари ёқилаётгани ҳақида вилоят ФВБга фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин қисқа муддатда бартараф этилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Дастлабки ўрганишлар давомида резина чиқиндилари ишчи-ходимлар томонидан ёқилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан масъул шахсларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари, чиқиндиларни ёқишнинг салбий оқибатлари ҳамда амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтиришлар берилган. Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида ҳаракатланиб кетаётган юк автомашинаси ёниб кетганди.
Live
Барчаси