Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари сафарини Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф давомида Қуръон тиловат этилиб, халққа, юртга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо қилинган.

Уламолар билан бўлиб ўтган суҳбатда ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Ҳаким Термизийнинг маънавий-маърифий меросини чуқур ўрганиш ҳамда ўзбекистонликлар ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳақида сўз юритилган.

Шунингдек, муқаддас диннинг эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланган.

Кейинги йилларда таъмирланиб, янада обод ва гўзал мажмуага айланган ушбу табаррук масканда зиёратчилар учун барча шароит яратилди. Атроф ободонлаштирилиб, мақбарада ҳам катта ҳажмдаги ишлар бажарилди. Замонавий ёритқичлар, иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилди. Мажмуада микроиқлим яратиш учун тўрт мингдан ортиқ 40 турдаги кўп йиллик манзарали дарахт, 20 мингдан зиёд мавсумий анвойи гуллар экилган.

Ислом илмларининг тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, ислом фалсафаси, тасаввуф тарихи, тасаввуфий қарашлар каби соҳаларида кўплаб асар ёзган мутафаккир мажмуасини обод сақлаш, зиёратчилар учун қулайликларни кенгайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Шавкат Мирзиёев Қуръон Ҳаким Термизий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг