Шавкат Мирзиёев Алпарслон Байроқдорни қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслон Байроқдор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, учрашувда Туркиянинг етакчи AKSA компанияси раҳбари Жамил Қозончи ва Cengiz Energy компанияси раҳбари Аҳмет Чингиз ҳам иштирок этган. Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказган.

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Икки томонлама ҳамкорликда юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилган. Ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари, қўшма корхоналар сони, тўғридан тўғри авиақатновлар кўпаймоқда.

Туркия компанияларининг Ўзбекистондаги самарали фаолияти, улар билан биргаликда умумий қуввати 1,8 гигаватт бўлган 1 миллиард долларлик замонавий электростанцияларни қуриш лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилгани алоҳида таъкидланган.

Энергетика ва геология соҳаларида, шу жумладан, замонавий технологияларни маҳаллийлаштириш, энергетика ускуналарини ишлаб чиқариш, тақсимлаш тармоқларини бошқаришни такомиллаштириш, истиқболли конларни биргаликда ўзлаштириш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш бўйича янги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Шавкат Мирзиёев янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган тантанали маросимда қатнашиб, унда янги йилда Хитой тажрибаси асосида Ўзбекистоннинг 300 та маҳалласи ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилиши ҳақида маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркия Алпарслон Байроқдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг