Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этади

Спорт

image

Бугун, 26 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Манбага кўра, Шавкат Мирзиёев тадбирда нутқ сўзлаб, кенгаш ва халқаро спорт ташкилотлари раҳбарияти билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Осиё олимпия кенгаши 1982 йилда ташкил этилган бўлиб, Осиё қитъасида олимпия ҳаракатини мувофиқлаштиради ва 45 мамлакат миллий олимпия қўмитаси унга аъзо ҳисобланади. Бош ассамблея доирасида Осиё олимпия ҳаракатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда кенгаш президенти лавозимига сайлов ўтказиш кўзда тутилган.

Мазкур тадбирларда Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё олимпия кенгаши, WADA, халқаро спорт федерациялари раҳбарлари ҳамда бошқа нуфузли спорт ташкилотлари вакиллари иштирок этиши ва жами 360 нафардан ортиқ хорижий меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгаши Халқаро олимпия қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг