Сингапурдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Сингапурда тамаки маҳсулотларини қиздирувчи қурилмалар (IQOS ва бошқалар) ҳамда электрон сигареталар (вейплар), айниқса, “K-pods” туридаги ва таркибида этомидат мавжуд бўлган вейпларга қарши янада қатъий қонунчилик чоралари кучга кирган. Мазкур чоралар ортидан ушбу мамлакатдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди.

Қайд этилишича, Сингапурда электрон сигареталар, тамакини қиздирувчи қурилмалар ва шунга ўхшаш қурилмаларни олиб кириш, сотиш, сақлаш ва фойдаланиш мутлақо тақиқланади.

Хусусан:

  • сақлаш ёки чекиш учун 2 000 сингапур долларигача жарима;
  • сотиш ёки олиб кириш учун 10 000 сингапур долларигача жарима ёки 6 ойгача қамоқ (такрорий ҳолларда 20 000 сингапур долларигача ёки 12 ойгача қамоқ);
  • такрорий ҳолларда мажбурий реабилитация ва кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин.

Шунингдек, Сингапур “K-pods” туридаги вейпларни гиёҳванд моддалар билан боғлиқ қурилма сифатида баҳолайди, этомидат эса расмий равишда S синфдаги гиёҳванд моддалар рўйхатига киритилган. 

Уларни сақлаш ёки истеъмол қилиш учун мажбурий кузатув ва реабилитация дастури, такрорий ҳолларда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, контрабанда учун 3 йилдан 20 йилгача қамоқ ва 5 тадан 15 тагача қамчин жазоси, сотиш ва тарқатиш учун 2 йилдан 10 йилгача қамоқ ва 2 тадан 5 тагача қамчин жазоси тайинланиши мумкин.

Қонун Сингапур фуқароларига ҳам, хорижликларга ҳам, шу жумладан, талабалар ва иш визаси эгаларига ҳам бирдек татбиқ этилади. Қонун бузилиши қуйидагиларга олиб келиши мумкин:

  • қўлга олиниш ва озодликдан маҳрум этилиш;
  • катта миқдордаги жарималар;
  • депортация ва мамлакатга қайта кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш.

Шу сабабли, Ўзбекистон фуқароларига электрон сигареталар ёки шунга ўхшаш қурилмаларни Сингапурга олиб кириш ва улардан фойдаланишдан қатъий равишда воз кечиш тавсия этилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясининг Камчатка ўлкасида содир бўлган зилзила ортидан Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари огоҳлантирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сингапур тамаки маҳсулотлари электрон сигарета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг