Словакия Президенти Самарқандга келди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини бугун, 29 октябрь куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аеропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Петер Пеллегрини фахрий меҳмон сифатида UNESCO Бош конференсиясининг 43-сессиясида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу тадбирда иштирок этиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Словакия Петер Пеллегрини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг