Суд Трамп номини Кеннеди марказидан олиб ташлашга қарор қилди

Олам

image

АҚШ федерал суди Президент Дональд Трамп номининг Кеннеди номидаги саҳна санъати марказига берилишини ноқонуний деб топди ва марказни таъмирлаш учун ёпиш режасини тўхтатди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Судья Кристофер Купернинг қарорига кўра, марказ раҳбарияти Трамп номини бинога беришда ўз ваколатидан ошиб кетган. Суднинг таъкидлашича, Кеннеди маркази номи Конгресс томонидан белгиланган бўлиб, уни фақат Конгресс ўзгартириши мумкин.
Шунингдек, суд марказни икки йилга ёпиб, кенг кўламли реконструкция қилиш ҳақидаги қарорни ҳам бекор қилган. Қарорга мувофиқ, Трампнинг исми икки ҳафта ичида бино фасади ва барча расмий материаллардан олиб ташланиши керак.

Трамп суд қарорини танқид қилиб, Кеннеди марказини таъмирлаш ташаббусидан воз кечишини ва муассаса бошқарувини Конгрессга қайтаришни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Кеннеди маркази раҳбарияти эса суд қарори устидан апелляция беришини маълум қилган. Уларнинг айтишича, марказ жиддий таъмирталаб ҳолатда ва уни янгилаш учун 257 миллион доллар маблағ ажратилган.

Айни пайтда Кеннеди маркази одатдаги фаолиятини давом эттирмоқда ва режалаштирилган маданий тадбирлар бекор қилинмаган.

Маълумот учун, Кеннеди номидаги саҳна санъати маркази АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган мамлакатнинг энг йирик маданият масканларидан биридир. У 35-президент Жон Кеннеди хотирасига бағишлаб қурилган ва 1971 йилда фаолият бошлаган. Марказда опера, балет, театр спектакллари ҳамда симфоник концертлар мунтазам ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Кеннеди номи олиб ташлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг