Сурхондарёда аёл 8 ёшли болани аёвсиз калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
02 Сентябрь 11303 1 дақиқа
QALAMPIR.UZ’га бир аёл вояга етмаган болани аёвсиз калтаклагани ҳақида мурожаат келиб тушди. Нашр ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова билан боғланди.
Раҳмоновага кўра, ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш ишларини олиб борган.
Ички ишлар органлари томонидан аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 26 август куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида содир бўлган. Қайд этилишича, 1980 йилда туғилган аёл 2022 йилда туғилган невараси ва шу ерда ўйнаётган 2017 йилда туғилган бошқа бир боланинг ўзаро жанжалига аралашган. Аёл 8 ёшли боланинг юз қисмига қўли билан бир неча маротаба урган.
Видеода эса аёл болани фақатгина қўли билан эмас, оёқ кийими билан ҳам ургани кўринади. Бу бўйича ИИБга тегишли тартибда хабар келиб тушган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида маст эркак дорихонага борган ёш болани калтаклаганди.
Live
Барчаси