“Темир хотин” режиссёри вафот этди

Маданият-санъат

image

Кеча, 10 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Абдураҳмон Абдуназаров 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. 

Абдураҳмон Абдуназаров 1954 йил 10 мартда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. Режиссёр турли йилларда Андижон вилоят мусиқали театри, Қашқадарё вилояти мусиқали театри ва бошқа вилоят ҳамда қўшни мамлакатлар театрларида ижодий фаолият юритган. 1988 йили Қарши шаҳрида “Мулоқот” театр-студиясини ташкил этган. У “Темир хотин”, “Жононга бордим бир кеча”, “Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари”, “Майли, сайланг”, “Бахтиёрни уйлантирамиз”, “Гуля + Эрик”, “Бой ила...”, “Момо ер” сингари ўнлаб спектакллари билан ўзбек театр санъатига ҳамда мустақил ижодий студиялар ривожига катта ҳисса қўшган.

Шунингдек, у Андижон вилояти санъат коллежида педагог сифатида фаолият юритиб, кўплаб шогирдлар етиштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тоғлик куёв” фильмидаги роли орқали танилган актёр ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

театр режиссёр Темир хотин Абдураҳмон Абдуназаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг