“Толибон” айрим аёлларни ҳибсга ола бошлади

Олам

image
“Нафас олишдан бошқа ҳаммаси”. Афғон аёлларига бугун нималар тақиқланган? north_east

“Нафас олишдан бошқа ҳаммаси”. Афғон аёлларига бугун нималар тақиқланган?

“Толибон” ҳокимиятга келгач, афғон аёлларининг аҳволи қай даражада ўзгарди? north_east

“Толибон” ҳокимиятга келгач, афғон аёлларининг аҳволи қай даражада ўзгарди?

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати кийим-кечак кийиш қоидаларини бузган аёл ва қизларни ҳибсга олишни бошлади. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

БМТнинг Афғонистондаги миссияси жорий йилнинг 16-19 июль кунлари Қобулда ҳижоб ёки исломий рўмол ўраш бўйича кўрсатмаларга амал қилмаган “кўп сонли” аёл ва қизларнинг ҳибсга олинишидан хавотирда эканини билдирган. Аммо ҳибсга олинганларнинг сони, ёши ва қаерда сақланаётгани ҳақида маълумот берилмаган.

“Ушбу тадбирлар аёллар ва қизларни янада изоляция қилиш, қўрқув муҳитини яратиш ва жамоатчилик ишончини йўқотишга хизмат қилади”, дейилади ташкилот муносабатида.

БМТ миссияси “Толибон” ҳукуматини аёллар ва қизларнинг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини чекловчи “сиёсат ва амалиётларни”, жумладан, уларнинг 6-синфдан кейин таълим олишини тақиқлашни бекор қилишга чақирди.

2022 йилнинг май ойида “Толибон” аёлларни фақат кўзларини кўрсатишга чақирувчи фармон чиқарди. Фармонга кўра, улар бошдан-оёқ бурқа кийиб юриши керак.

2024 йилнинг январида муваққат ҳукуматнинг ахлоқ ва одоб вазирлиги Афғонистон пойтахтида аёлларни “ҳижобни нотўғри кийгани” учун ҳибсга олганини маълум қилган эди.

Вазирлик матбуот котиби Абдул Ғофар Фарук қанча аёл ҳибсга олингани ҳақида маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати аёлларга нафақат эркаклар, балки аёллар билан ҳам очиқчасига гаплашишни тақиқлаганди. Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бўйича вазири вазифасини бажарувчи Холид Ҳанафийнинг баёнотига кўра, аёллар ўз овозини бошқа аёллар эшитишга йўл қўймаслиги керак. Шу боисдан Афғонистондаги аёллар Қуръонни аёллар бор жойда овоз чиқариб ўқишдан ҳам тийилиши лозим. Улар жамоат намозларини адо этиш учун масжидларга бориши ҳам мумкин эмас.

Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятни қўлга киритганидан бери бу мамлакатда аёлларга таълим олиш, эркак ҳамроҳлигисиз саёҳат қилиш ва жамоат жойларида, айниқса эркаклар билан гаплашиш ҳатто савдолашиш ҳам тақиқланган. Шунингдек, уларга паркларга ташриф буюриш, сузиш ёки спорт билан шуғулланиш ман этилади.  Гўзаллик салонлари ҳам тақиқланган. Аёллар паранжиларсиз кўчада юра олмайди. Аммо шу билан бирга, аёлларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги қонун бекор қилинган.  Бунгача аёллар кўпинча оммавий равишда калтакланарди ва ғайриисломий хатти-ҳаракатлар учун қамоққа ташланарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Қобул Толибон БМТ ҳижоб Абдул Ғофар Фарук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг