Тошкент аэропортида чет эллик шахс 9 минг доллар ўғирлади (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 4 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида чет эл фуқароси томонидан ўғирлик содир этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 1994 йилда Жиззах вилоятида туғилган фуқаро “Нью-Йорк – Тошкент” йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга етиб келган. У ўз юкини текшириш жараёнида жами 9000 доллар миқдоридаги пул маблағлари йўқолганини аниқлаган. Сўнг ички ишлар органлари ходимларига хабар берган. 

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жиноят фош этилган. Аниқланишича, уни ўша рейсда парвоз қилган чет эл фуқароси содир этган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамият ертўласидан ичида 50 минг доллар бўлган сейфни ўғирлаган “курьер” ва унинг шериклари ушланганди.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент аэропорт ўғирлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг